ЗИРК МЕВАСИ - ТАБИИЙ ИММУНОСТИМУЛЯТОР

Authors

  • Шербаева Фируза Анваржон кизи Тиббиёт факултети, Даволаш иши 2 босқич талабаси Author
  • Раззақов Набижон Алижонович Кокон Университети Андижон филиали Author

Keywords:

иммун тизими, гемоглобин, бетта –каротин, витамин С , алкалоид, минераллар, анемия, олма кислота, шовул кислота.

Abstract

(Berberis oblonga Schneid), қора-қанд — зиркдошлар (зиркгуллилар оиласи)га мансуб буталар туркуми. Барглари қалин, қисқа бандли, кетма-кет жойлашган. Гули сариқ, қўш гул-қўрғонли, шингилга тўпланган; меваси резавор. Шимолий ярим шарда тарқалган. 194 тури бор. 45 тури иқлимлаштирилган. Ўзбекистоннинг тоғ ён бағирларида қизил зирк билан қора зирк тарқалган. 3ирк барги таркибида берберин, оксиконтин, бербамин ва бошқа алколоидлар бор. Уларнинг мевалари нордон, мазали бўлганлигидан турли хил таомларга, жумладан, паловга солинади, овқатни хуштаъм қилади. Қора зирк кенг истеъмол қилинганлиги учун унинг тусига нисбат бериб «қорақанд» деб аталади. Табобатда жигар хасталикларини даволашда, иситмани пасайтирувчи, ич кетишни тўхтатувчи ва юракни мустаҳкамловчи восита сифатида қўлланилади.

References

1. И.Р.Асқаров“Сирли табобат” Тошкент “Фан ва технологиялар нашриёт- матбаа уйи” 2021й. 796 б.

2. И.Р.Асқаров “Табобат қомуси”Тошкент “Мумтоз сўз” 2019 й, 596 б

3. Б.У.Ибрагимхўджаев, Г.А.Шахмуродов, “Иммунология”, Тошкент, 2010,12б

4. Н.А.Раззақов , “Халқ табобати plus” №1 (10), Тошкент,2022й, 35б

5. В. Петрик1, И.И. Дроздов2, Н.Н. Васильева1, Н.А. Кутакова1,«Известия высших учебных заведений. Лесной журнал». Архангельск , 2012. № 5, 67б

Downloads

Published

2025-07-02